Президентнинг ПҚ-3031 сонли қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”гиПҚ-3031-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгашининг 2018 йил 25 майдаги 01-60-сонли “Ёзни спорт билан ўтказамиз” шиори остида спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисидаги бўйруғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармасининг 2018 йил 28 июндаги 93-сонли буйруғи ишлаб чиқилди ва барча шаҳар, туманларга ҳамда таълим муассасаларига ижро учун юборилди. Мазкур спорт мусобақалари спортнинг 10 тури (футбол, волейбол, баскетбол, енгил атлетика, бадминтон, кураш, стол теннис, шахмат) бўйича 1 июлдан 15 июлга қадар мактаб босқичи, 15 июлдан 1 августга қадар туман (шаҳар) 1-15 августга қадар вилоят босқчилари ўтказилиши белгиланган. Жорий йилнинг 2 июль кунидан бошлаб вилоятдаги умумтаълим мактабларида 1-4 ва 5-10 синф ўқувчилари ўртасидаги мактаб босқичи мусобақаларига старт берилди.

Оставить комментарий

Ваш email нигде не будет показанОбязательные для заполнения поля помечены *

*

x

Check Also

Янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига пухта тайёрлаш

Халқ таълими вазирлигининг 6 июндаги 155-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ...