Вилоят Халк таълими бошкармаси табриги

Оммавий ахборот воситалари ходимларига Ҳурматли, юртимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилаётган азиз матбуот ходимлари! Сизларни касб байрамингиз билан вилоят халқ таълими тизимида меҳнат қилаётган минглаб педагог ходимлар номидан чин юракдан муборакбод этамиз! Бугунги кунимизни оммавий ахборот воситаларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Сизларнинг янгиликка интилишингиз, доим жамиятимиз хаётининг қайноқ нуқталарига биринчилар қаторида етиб боришингиз, бўлаётган ўзгаришларга холислик ва ҳаққонийлик билан муносабат билдиришингиз таҳсинга сазовордир. Сермашаққат, масъулиятли ва фахрли касбингизни бажаришда сизларга куч-қувват, сиҳат-саломатлик ҳамда хонадонингизга шоду-хуррамлик тилаймиз. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, дастурхонларимиз тўкин бўлсин! Ҳурмат билан, вилоят халқ таълими бошқармаси

Оставить комментарий

Ваш email нигде не будет показанОбязательные для заполнения поля помечены *

*

x

Check Also

Янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига пухта тайёрлаш

Халқ таълими вазирлигининг 6 июндаги 155-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ...