Мустақилликнинг 27 йиллик байрам тантаналари

Мустақилликнинг 27 йиллик байрам тантаналари

«Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!»

шиори остида ўтказилади.

28 июнь куни «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида» ги Президент қарори қабул қилинди. Қарор матни ЎзАда эълон қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма етти йиллигини муносиб кутиб олиш ва нишонлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссиясининг таркиби иловага мувофиқ тасдиқланади.

2. Республика комиссияси бир ҳафта муддатда “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!”деган ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури ишлаб чиқилади.

Мазкур дастур 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури билан уйғун ҳолда тайёрланади.

Бунда давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, айниқса, халқ билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, инсон манфаатларини таъминлаш, қонун устуворлигига эришиш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий соҳани, хусусан, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, туризм ва спорт тармоқларини ривожлантириш, тинчлик-осойишталик ва хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, ташқи сиёсат соҳасида барча узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни жадал ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг мазмун-моҳиятини илмий-маърифий асосда, ҳаётий мисоллар орқали очиб беришга алоҳида эътибор қаратилади.

3. Республика комиссияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрамига бағишлаб аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, маданий тадбирлар ўтказиш мақсадида таниқли олимлар, ижодкор зиёлилар ва санъаткорлардан иборат маънавий-маърифий тарғибот гуруҳлари ташкил этилади ҳамда уларнинг аниқ режа асосида фаолият олиб бориши таъминланади.

4. Республика комиссияси ўз йиғилишларида белгиланган чора-тадбирлар марказда ва жойларда қандай амалга оширилаётгани юзасидан ҳар бир ҳудуд, вазирлик ва идора раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб боради.

5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказиладиган байрам дастурларини тайёрлашга оммавий томошалар бўйича юксак маҳорат ва тажрибага эга бўлган сценарист ва режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, композитор ва балетмейстерлар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш ижрочилар, фольклор санъати вакилларидан иборат ижодий гуруҳлар кенг жалб этилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси билан биргаликда юртимиз истиқлолини тараннум этишга қаратилган энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари учун “Ягонасан, муқаддас Ватан!”республика танловининг якуний босқичини ўтказади.

Танлов ғолиблари ва совриндорлари Мустақиллик байрами арафасида эълон қилинади ва тақдирланади.

7. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ва бошқа тегишли ташкилотлар билан биргаликда “Энг улуғ, энг азиз”, “Ранглар жилосида – она диёр”, “Ватан учун яшайлик!” каби анъанавий кўрик-танловларни юқори даражада ўтказилиши таъминланади.

8. Ўтказиладиган байрам тадбирлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда маҳаллий бюджетлар ҳамда ҳомийлик хайриялари ҳисобидан; Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.

9. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Дунё” ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар атрофлича ёритиб борилади.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов зиммасига юклатилди.

 

Оставить комментарий

Ваш email нигде не будет показанОбязательные для заполнения поля помечены *

*

x

Check Also

ПҚ-3907-сон 14.08.2018

ЁШЛАРНИ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ВА ЖИСМОНИЙ БАРКАМОЛ ЭТИБ ТАРБИЯЛАШ, УЛАРГА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ БЕРИШ ТИЗИМИНИ СИФАТ ЖИҲАТИДАН ЯНГИ БОСҚИЧГА ...